Сиёсат
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ўтказилган амалий ўқув машғулоти пайтида кичик портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳолат 10-центабр куни Нукус дала ўқув майдонида содир бўлган. Портлаш машғулот учун мўлжалланган махсус портловчи воситанинг детонация шнури чақнаши туфайли келиб чиққан.
Оқибатда иштирокчилардан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳати олган. Уларга вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда кўрилган зарур чоралар сабабли ҳарбий хизматчиларнинг соғлиги тикланмоқда, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан хизмат суриштируви тайинланган ва мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ