Шуҳрат Ҳайитов «Ўзбекистон тарихи» телеканалига директор этиб тайинланди

Сақлаш
21:15 / 29.12.2021 1703 0

Бугун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хаджаев иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди: «Тошкент» телерадиоканали директори лавозимига Мўминов Нозимжон Маҳмудович, «Ўзбекистон тарихи» телеканали директори лавозимига эса Ҳайитов Шуҳрат Мойлиевич тайинланди.

 

Ҳайитов Шуҳрат Мойлиевич 1984 йил 20 февралда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган.

 

2013–2014 йилларда “Oʼzbekiston” телерадиоканали «Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлари» бош муҳарририятининг бош муҳаррири ўринбосари, 2014 йилдан буён эса бош муҳаррири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Шуҳрат Ҳайитов филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), адабиётшунос. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (2021).

 

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон тарихи» телеканали Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги канал ҳисобланиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган. Мазкур телеканалнинг илк эфири 2019 йили мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан 1 сентябрда амалга оширилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//