Китоб ўқиган аёлларга коммунал тўловлар тўлаб берилади

Сақлаш
11:42 / 29.01.2025 20 0

Андижон туманида китоб ўқиган оналарга коммунал тўловларни тўлаб бериш амалиёти жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда туман ҳокими Бобуржон Йўлдашев маълум қилди.

 

Йўлдашевнинг сўзларига кўра, «Маърифатли она» китобхонлик танлови 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган оналар ўртасида бўлиб ўтади.

 

«Умумий оиламизнинг 10 фоизини қамраб олиб, китобхонлик танловида қатнаштирайлик. Мана шуни ўқигандан кейин, аввало, дунёқараши ўзгаради ва отаси билан онаси китоб ўқиб юрганини кўрган бола, албатта, уйда кечқурун ўзи ҳам китоб ўқийди. (Танлов) маҳаллалар кесимида бўлади. Ҳар битта маҳалладан биттадан ғолиб оила чиқади. Кейин сектор бўйича ва кейин туман босқичи бўлади», дейди ҳоким.

 

Танловнинг туман босқичида 1-ўринни олган жами 3 нафар онага 6 ойлик электр, газ, ичимлик суви ва бошқа турдаги коммунал тўловларга ваучер берилади.

 

Шунингдек, яна 3 нафар 2-ўрин соҳибасига 4 ойлик, 3 нафар 3-ўрин эгасига 2 ойлик коммунал тўловлар учун ваучерлар тақдим этилади.

 

Олдинроқ Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳбусларнинг жазо муддати қисқартирилиши таклиф этилгани хабар қилинган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//