Жамият
Тошкент–Хўжакент электропоезди қатнови «Чиноркент» бекатигача узайтирилди. Бу ҳақда Тошкент минтақавий темирйўл узели хабар берди.
Хўжакентдан Чиноркентгача 1,5 км масофага темирйўл қурилди, шунингдек, «Чиноркент» темирйўл бекати қуриб битказилди ҳамда 22 январь куни фойдаланишга топширилди.
Бу ерда 150 м узунликда перрон ҳамда соябон қурилиб, имконияти чекланган йўловчилар учун сирғанишга қарши плиталар ўрнатилди ҳамда йўловчилар учун ерости туннели барпо этилди.
Эндиликда Тошкентдан йўлга чиққан йўловчилар, сайёҳлар замонавий электропоездда «Чиноркент» темирйўл бекатига етиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишда янги электропоезд 2024 йил декабрь ойидан қатнай бошлаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ