TikTok АҚШда нега тақиқлангандию нега яна фаолиятини тиклади?

Сақлаш
11:37 / 22.01.2025 8 0

Дональд Трамп ўзининг инаугурация маросимидан кейин тақиқ бўйича муҳлат беришини маълум қилгач, TikTok ижтимоий тармоғи АҚШда 170 миллион фойдаланувчига яна хизмат кўрсата бошлади. Ундан аввал Трамп лавозимга киришгач, Тиктокка 90 кунлик муҳлат беришини ва тегишли баёнот билан чиқишини маълум қилган эди.

 

2024 йил апрелида АҚШ конгресси Хитойнинг ByteDance компаниясига TikTok'ни Америкага сотиш мажбуриятини юкловчи қонун қабул қилганди. Акс ҳолда, платформа 2025 йилнинг 19 январидан бошлаб мамлакатда тақиқланиши керак бўлган.

 

ByteDance тақиқни олдини олиш мақсадида компанияни сотади. Бироқ 19 январь куни TikTok “Хитой ҳукумати америкалик фойдаланувчиларнинг маълумотларидан фойдаланиш хавфи” туфайли қўшма штатларда ишлашдан тўхтайди. Бу ҳолатга АҚШ ҳукумати миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан қараса-да, ушбу қарор жамият ва иқтисодиётда резонансга сабаб бўлади.

 

Кейинчалик TikTok “сервисни тиклаш” жараёнида эканини ҳақида хабар берди. Компания АҚШнинг навбатдаги президентига “зарур аниқлик ва ишонч” учун миннатдорчилик билдириб, “АҚШда TikTok'ни сақлаб қолиш имконини берувчи узоқ муддатли ечим” бўйича Трамп билан ишлашини маълум қилди. Шундан кейин дастур турли платформаларда яна ишлай бошлади.

 

19 январь – якшанба куни Трамп ўзининг ижтимоий тармоғи – Truth Social’да шундай ёзади:

 

“Мен компаниядан TikTok'ни ишламай қолишига йўл қўймаслигини сўрайман! Душанба куни мен миллий хавфсизлигимизни ҳимоя қилиш бўйича келишувга эришишимиз учун, муддатни тақиқ тўғрисидаги қонун кучга киргунга қадар узайтириш бўйича фармон чиқараман”.

 

Дональд Трамп инаугурация маросимидан кейин дастур фаолиятини тиклаш шартига оид саволларга тўхталди. Ундан TikTok билан боғлиқ дастлабки қарори – дастурни тўлиқ блоклаш фикридан нега қайтганини сўрашганида президент шундай жавоб берди:

 

“TikTok – бу асосан болалар ва ёшлар. Хитой улар ҳақида маълумот оладиган бўлса, бу энг катта муаммо эмас. Бизда Хитойда яратилган телефон ва ҳарбий техникалар каби жиддийроқ муаммоли масалалар бор. Лекин TikTok – жуда катта актив. Агар унга рухсат берилса, қиммат бўлади, тақиқланса – ҳеч қандай қиймати бўлмайди. TikTok қийматини ўзимиз ташкил эта туриб, нима учун бу нархнинг ярмини олмаслигимиз керак?” – дейди Трамп.

 

У шунингдек, янги битим фойдаланувчи маълумотлари устидан назоратни таъминлаши ҳақида ҳам қўшимча қилди.

 

Аввалроқ ByteDance компанияси тақиққа тушмаслик учун TikTok бўлинмаларини АҚШга сотиш тўғрисидаги қонунни эътиборга олмаганди. Қонун Олий суд томонидан тасдиқланган.

 

Платформа америкалик минглаб фойдаланувчилар орасида машҳурликка эришиш билан бирга, ёш сайловчиларни жалб қилишда америкалик сиёсий кампаниялар учун қимматли воситага ҳам айланган.

 

TikTok маълумот беришича, Америкада унинг 170 миллион фойдаланувчиси бор. Лекин кўплаб мамлакатларда, шунингдек Ўзбекистонда ҳам тақиқланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//