Жамият
PISA 2025 тадқиқотида қатнашиш учун халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистондаги 233 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинди.
Эндиликда мазкур таълим муассасаларида таҳсил олаётган 9050 нафар 15 ёшли ўқувчи тадқиқотда иштирок этади.
Таъкидланишича, 2025 йилдаги тадқиқотда дунёнинг 91 та мамлакатлари қаторида Ўзбекистон мактабларининг муносиб иштирокини таъминлаш учун Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД) билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Тадқиқот жараёнлари 2025 йилнинг апрель ва май ойларида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, синовлар компьютер ёрдамида онлайн тарзда ташкил қилинади.
Маълумот учун, 2022 йилдаги тадқиқотда жами 81 та давлат иштирок этган эди. Унда Ўзбекистондан 202 та мактаб танлаб олинган ва улардан 7 293 нафар ўқувчи тадқиқотда қатнашган.
Ўшанда тақдим қилинган маълумотда ўқитувчилар ўқувчиларни қизиқтира олмаётгани айтилган. Жумладан, ўқувчиларнинг 25 фоизи дарсларда ўқитувчини тингламаганлигини билдирган. Бунда ўқитувчиларнинг билим даражасига ҳам эътибор қаратилган. Масалан, таҳлил якунида 2022 йилда аттестацияга ҳужжат топширган 294,1 минг нафар педагогнинг 7 фоизи, яъни 20,3 минг нафари ўқитувчилик лавозимига лойиқ эмаслиги аниқланган.
Жамият
Сиёсат
Спорт
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ