Жамият
Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўз уйига шу кунга қадар 522 марта тез ёрдам чақиргани маълум қилинди. Бу ҳақида ОАВ ходимлари учун пойтахтдаги тиббиёт муассасаларига уюштирилган пресс-тур давомида Тез тиббий ёрдам Call-марказ бўлими мудири Насиба Маҳмудова айтиб ўтган.
«Яшнобод туманининг «Мумтоз» маҳалласида яшовчи аёл шу кунгача 522 маротаба тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. У ҳар куни 2-3 бор чақириқни амалга оширади. Баъзи беморларга тез тиббий ёрдам муҳим ҳолатлардагина чақирилиши кераклигини тушунтирсангиз, улар бизнинг фаолиятимиздан норози бўлади», – деган Насиба Маҳмудова.
Бироз аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги йил бошидан 1 декабрга қадар «Тез ёрдам» хизмати орқали 11 миллиондан ортиқ беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгани, бироқ, 90 фоиздан зиёд беморлар аслида «103» ёрдамига муҳтож эмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ