ССВ: «Тез ёрдам»ни чақирадиганларнинг аксарияти аслида «103» ёрдамига муҳтож эмас

Сақлаш
23:19 / 21.12.2021 846 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматига кўра, юртимизда йил бошидан 1 декабрга қадар «Тез ёрдам» хизмати орқали 11 миллион 422 минг 63 нафар беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шулардан 1 миллион 49 минг 221 нафари госпитализация қилинган. Яъни беморларни шифохоналарга ётқизиш кўрсаткичи бор-йўғи 9 фоизга тўғри келган.

 

Бунинг боиси эса тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган фуқароларнинг қўнғироқлари. Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўн бир ойи давомида «103» хизматига бўлган мурожаатлар сони 11 миллион 604 минг 292 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 миллионга кўп.

 

Бироқ, 90 фоиздан зиёд ҳолатда беморларга жойида тиббий хизмат кўрсатилган. Бу эса «Тез ёрдам»ни чақирадиганларнинг аксарияти аслида «103» ёрдамига муҳтож эмаслигини англатади.

 

Вазирлик бундай ҳолатлар тиббиёт ходимларининг вақти беҳуда йўқотилиши ва тиббий ёрдамга чиндан ҳам муҳтож беморларга хизмат кўрсатиш қамрови пасайишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, фуқаролардан бу борада эътиборлироқ бўлишини сўраган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:07 / 25.11.2024 0 9
Бош вазир ёрдамчиси ўзгарди

//