Саида Мирзиёева пойтахтдаги театрлар анчадан буён таъмирталаб эканини таъкидлади

Сақлаш
09:53 / 30.04.2026 9 0

Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахт театрларида бўлди.

 

У Тошкент театрларида ҳаёт ҳар доим қизғин эканини, бироқ аксарият пойтахт театрларининг моддий-техник базаси давлат кўмагига ўта муҳтожлигини қайд этди.

 

Тошкент шаҳрида жойлашган 3 та театрни кўздан кечирган Мирзиёева Муқимий номидаги академик театр, Ёшлар театри ҳамда «Арена» ётоқхонаси бинолари анчадан буён жиддий таъмирталаб ҳолатда эканини таъкидлади.

 

«Биз ҳамма шароитни яратсаккина, репертуарлар янгиланиб туради, томошабин кўнглидан жой оладиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилади», дейди у.

 

Мирзоевага кўра, нодир қўлёзмаларни рақамлаштириб, китобхонларга тақдим этаётган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётилмоқда. Молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш учун масъул шахслар тайинланган ва Саида Мирзиёева вазиятни шахсан ўз назоратига олган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

09:26 / 30.04.2026 0 11
Қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ?

//