Жамият
Ўзбекистонлик ходимларнинг иш жойларини сабабсиз тарк этиш ҳолатлари кўп кузатилганлиги ва иқтисодий ўзгаришлар туфайли Жанубий Кореяда қабул чекловлари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди. Бу ҳақида «Миграция соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар, жорий йилга белгиланган режалар» мавзусидаги матбуот анжуманида очиқланди.
Маълум бўлишича, 2024 йилда Жанубий Кореяга E-9 визаси билан ишлаш учун 3080 нафар фуқаро юборилган. Агар 2023 йилги кўрсатгич билан солиштирилса, бу рақам анча паст ҳисобланади.
Агентлиги бош мутахассиси Достон Олимжоновнинг сўзларига кўра, бу фақат ўзбекистонликлар билан боғлиқ ҳолат эмас. Масалан, Непалнинг Кореяга юборган мигрантлари сони ҳам бир йилда 19 758 нафардан 7081 нафарга камайган. Ўзбекистондан эса ўтган йили 4878 нафар фуқаро ишга жўнатилган эди.
Бундан ташқари, юзага келган иқтисодий инқирозлар сабабли, Кореяда кўплаб компаниялар ўзларини банкрот деб эълон қилмоқда.
Ишчиларга бўлган ишонч ҳам бу ерда талабнинг пасайишига сабаб бўлмоқда. Жумладан, иш ташлаш ҳолатлари Сенегал ва Вьетнам фуқароларида камроқ кузатилганлиги боис, Корея кўпроқ ўша давлатлардан ишга келмоқчи бўлганларни танламоқда.
«Энди фуқароларимизга кетишдан олдинги кўниктириш тадбирларини кучайтирганимиз, тарғиботларни кучайтирганимиз, кўп иш қилганимизни Корея иш берувчи корхоналарига ташриф буюриб, тарғибот қиляпмиз. Бу, худо хоҳласа, ўз натижасини кўрсатади», дейди Агентлик мутахассиси Азим Аҳматов.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77360
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ