Ишхонада телефондан фойдаланишни тақиқлаш иш ва ҳаётдаги зиддиятни кучайтиради

Сақлаш
16:28 / 17.01.2025 18 0

Ишхонада смартфондан вақти-вақти билан фойдаланиб туриш ходим учун анчагина фойдали ҳисобланади.

 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ходимларга иш жойида шахсий смартфонларидан фойдаланишга рухсат бериш уларнинг меҳнат унумдорлигига таъсир қилмайди, аксинча бу стрессни камайтиришга ёрдам беради.

 

«Телефонни тақиқлаш иш ва ҳаётдаги зиддиятни кучайтириши мумкин. Бу эса ўз навбатида самарадорлик, ишдан қониқиш, фаоллик ва умумий фаровонликка сезиларли таъсир кўрсатади», дейди мутахассислардан бири.

 

Олимлар глобал фармацевтика компанияларининг бирида асосий хулосага келиш учун эксперимент ўтказган. Чунки танлаб олинган фирма 1990 йилларда хавфли кимёвий моддалар билан ишлаш вақтида чалғиганлиги сабабли соғлиқ ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ходимларнинг ўз шахсий телефонларидан фойдаланишларини тақиқлаган эди. Фақатгина юқори лавозимдаги раҳбарларга шахсий мобил телефонларини ишга олиб боришга рухсат берилган.

 

Хабарда ёзилишича, бора-бора ходимлар тақиқдан норози бўлган. Улар бу чеклов туфайли ўзларини бир-бирларидан узилиб қолаётгандек ҳис қилишларини маълум қилган.

 

Кузатувчилар якунда мазкур ташкилотни «технофобик филиал» деб атаган ва айнан мана шундай қўрқув туфайли ташкилот бошқа рақобатчиларидан орқада қолиб кетаётганини аниқлаган.

 

Иш жойида телефондан фойдаланиш иш сифатига қандай таъсир қилишини билиш мақсадида тадқиқотчилар яна 40 нафарга яқин ходимни 1 йил давомида кузатган. Ажабланарлиси, ишхонада телефонидан фойдаланадиганларнинг иш сифатида пасайиш кузатилмаган. Шунингдек, бундай ходимларнинг ҳаётида юз берадиган зиддиятлар кескин камайгани ойдинлашган.

 

Ходимларнинг айтишича, улар телефон орқали кун давомида турмуш ўртоғи билан хабарлашиб туради ва бир-бирига ишдаги босимларни енгишда, оилавий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//