Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сақлаш
09:50 / 29.12.2021 933 0

Аҳрор Ғуломов Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг ўринбосари — вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, шу кунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Йўлдош Жумаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинган.

 

Аҳрор Ғуломов 1970 йил 20 декабрда Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти — олий. 1996 йилда Тошкент давлат университети, 2006 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

 

У меҳнат фаолиятини 1996 йилда Ғиждувон туманидаги 1-сонли мактаб ўқитувчиси сифатида бошлаб, кейинчалик «Биотехмед» МЧЖ мутахассиси (1997–2001), Яккасарой товар ишлаб чиқарувчилар маркази раҳбари (2002), Яккасарой тумани товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси (2003–2005), Яккасарой тумани статистика бўлими бошлиғи (2005–2007), Яккасарой тумани ҳокимияти ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (2007–2008), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Яккасарой тумани бўлими бошлиғи (2008–2011) бўлиб ишлаган.

 

2011–2013 йилларда Ўзбекистон Маҳалла хайрия жамоат фонди Яккасарой тумани бўлинма бошқаруви раиси бўлиб ишлаб, сўнг Маҳалла хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси ўринбосари (2013–2015), шу хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси (2015–2017), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (2017–2020) лавозимларида ишлаган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//