Ёшлар ғамхўрлик қилмасликни зўравонлик деб ҳисоблашади – Тадқиқот

Сақлаш
12:54 / 13.01.2025 10 0

Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва «U-Report» ўзбек ёшларининг болаларга нисбатан зўравонликка муносабатини сўров асосида ўрганиб чиқди.

 

Маълум бўлишича, респондентларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи (38,7 фоизи) нафақат жисмоний зўравонлик (калтаклаш ва бошқалар), балки руҳий ва юқорида тавсифланган барча зўравонлик шаклларини «зўравонлик» деб ҳисоблайди.

 

Тадқиқот хулосасига кўра, айни даврда ёшлар онгида жисмоний ва жинсий зўравонлик шакллари устунлик қилмоқда (тахминан 36 фоиз).

 

Таъкидланишича, ғамхўрлик қилмаслик (3,7 фоиз атрофида) ва эксплуатация (3,2 фоиз) каби зўравонлик шаклларига етарлича эътибор бермаслик муаммоси мавжуд бўлиб, булар кейинчалик жиддий эътибор қаратишни талаб этади.

 

 

Тадқиқотнинг кейинги босқичида одамларда зўравонлик содир этилганда мурожаат қилиш мумкин бўлган манбалар ҳақида билимлар етарли эмаслиги аниқ бўлди.

 

Буни қуйидаги диаграмма ҳам ифодалайди:

 

 

Маълумот учун, 2025 йил 5 майда кучга кирадиган «Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга кўра зўравонлик ҳолатларида қуйидагиларга мурожаат қилиш мумкин:

 

▪️ Ички ишлар ва прокуратура органлари (102);

▪️ Васийлик ва ҳомийлик органи;

▪️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) (70 200 10 96);

▪️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги;

▪️ Таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун масъул бўлган шахслар;

▪️ Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;

▪️ Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси.

 

Олдинроқ болаларга нисбатан зўравонликнинг асосий сабаби – ота-оналарнинг билимсизлиги экани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//