Жамият
Сўнгги вақтларда бегона рақамлардан қўнғироқлар бўлаётгани, уни кўтарган заҳоти рақамга уланган картадаги барча пуллар фирибгарлар томонидан автомат тарзда ўзлаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк бу ҳолатни рад этиб, вазият бўйича тушунтириш берди.
Унга кўра, қўнғироқларга жавоб бериш картадаги пулларнинг автоматик ўғирланишига сабаб бўлмайди. Бироқ бегона шахсларга айтилган смс-код ва шахсий маълумотларни айтиш – молиявий фирибгарлик қурбонига айлантиради.
Марказий банк таъкидлашича, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлар ўзининг мобиль иловаларида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган хавфсизлик чораларини кўрган.
Фуқаро банк ёки тўлов ташкилоти мобиль иловасидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтишда телефон рақамини кўрсатиб, СМС-хабар шаклида келган код билан тасдиқлайди. Бундан ташқари, ўз шахсини тасдиқлаш учун қўшимча биометрик идентификациядан ҳам ўтиши лозим. Рўйхатдан муваффақиятли ўтган фуқаро мобиль иловада ўзига тегишли банк картасини бириктириш имконига эга бўлади.
Мобиль иловага банк картасини бириктириши учун банк картасига уланган телефон рақамига бир марталик тасдиқлаш коди (ОТР) юборилади. Ушбу OTP код фуқаро томонидан мобиль иловага тўғри киритилганидан кейингина унинг банк картаси иловага бириктирилади.
Бунда мобиль иловада рўйхатдан ўтган телефон рақами ва банк картасига СМС-хабарнома орқали уланган телефон рақам бир хил бўлиши лозим. Акс ҳолда банк картасини иловага бириктириш рад этилади.
Шунингдек, банк ва тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчи унга бириктирилган банк карталаридан 1 соатгача фойдалана олмайди.
Бироқ фуқаро ўзининг мобиль иловадаги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини берувчи логин ва пароль ҳамда телефон рақамига келган бир марталик OTP кодни бегона шахсларга (фирибгарларга) бериб қўйса ёки мессенжерлар орқали тарқалаётган зарарли APK файлларни мобиль қурилмага ўрнатса, унинг банк картасидан ноқонуний равишда пул ечиб олиниши мумкин!
Регулятор аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ