Жаҳон
Facebook, Instagram ва Threads тармоқлари фактчекерлар хизматидан воз кечмоқчи. Бу ҳақда Мета компаниясининг асосчиси Марк Цукерберг видеомурожаатида маълум қилди. У шу тариқа цензурани кескин камайтирмоқчи.
Дональд Трамп АҚШ президентлик постига қайтгач, Цукерберг платформалар фаолиятида сўз эркинлигига устунлик беришга ваъда берди. Энди тармоқлардаги оммавий постлар “X” тармоғиникига “ўхшаш бўлади”. Илон Маскка тегишли “Х” тармоғида муҳим ва баҳсли постларга бошқалар ҳам ўз муносабатини билдириши мумкин, дея қўшимча қилади The Guardian.
Компания раҳбарининг сўзларига кўра, “Метанинг маълумотларни текшириш дастури ўта сиёсий тарафкашлиги билан фойдаланувчиларга ишонч беришдан кўра уни йўқотган”. Энди компаниянинг контентлар бошқаруви бўйича жамоаси Калифорниядан “ташвишлар камроқ бўлган” Техасга кўчирилади, – дейди у.
Цукерберг шунингдек, контентларни фильтрлашдаги ўзгаришлар “биз ёмон нарсаларни камроқ “тутамиз”” деган маънони англатишини тан олди: бунда Мета иммиграция ва гендер каби мавзулардаги чекловлардан халос бўлади. У Европани “цензурани институционаллаштирувчи ва бирор инновацион нарса яратишни мураккаблаштирувчи қонунлар сони доимий ошадиган жой” деб атади.
Компания энди ўз платформаларида кўпроқ сиёсий контентларни таклиф қила бошлайди. Цукерберг Буюк Британия Бош вазири Ник Клегг Метанинг глобал масалалар бўйича президентлик лавозимидан истеъфога чиққанини эълон қилганидан бир неча кун ўтиб, ушбу баёнотини берди. Унинг ўрнини республикачи Жоэл Каплан эгаллайди.
The Guardian маълумотига кўра, Метанинг дунё бўйлаб 3 миллиарддан ортиқ фойдаланувчиси мавжуд.
Цукербергнинг ушбу қарорига телеграм асосчиси Павел Дуров телеграм саҳифасида муносабат билдирди. Унда Цукерберг ўз платформасидаги сўз эркинлиги сиёсий жиҳатдан хавфсиз бўлишдан ҳам аввалдан буён қўллаб-қувватланганидан фахрланиши, платформа қадриятлари АҚШдаги сайлов даврларига боғлиқ таъкидлаган.
“Бугун турли платформаларда энди камроқ цензура бўлиши айтилмоқда. Бироқ уларнинг эндигина кашф этилган қадриятларининг ҳақиқий синови “сиёсий шамоллар” яна ўзгарганида юз беради. Хавф бўлмаган вақтда эркинликни қўллаб-қувватлайман деб айтиш осон” – дейди.
Маълумот учун, Мета Россия ҳудудида экстремистик ташкилот сифатида тан олинган ва унинг таркибига кирувчи юқоридаги 3 тармоқ мамлакат ҳудудида тақиқланган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ