Жамият
Остонада жойлашган Qazaq Coffee («Kazakh Coffee») қаҳвахонаси тил можароси сабаб танқидлар ичида қолди.
7 декабрь куни ушбу муассасада бўлган хўрандалардан бири, электрон маълумотномадаги (2ГИС) Qazaq Coffee саҳифасига қаҳвахонада давлат (қозоқ) тилидаги меню йўқлигини ёзган.
Бунга жавобан муассаса эгаси ёки админстратори унинг ходимлари «қозоқ тилини билишга мажбур эмаслиги, бирорта муассасада қозоқ тилидан тўлиқ фойдаланилмаслиги ва ҳатто ҳужжатлар ҳам рус ва қозоқ тилларида тенг равишда юритилишини» айтган.
Бундай жавоб кўплаб қозоғистонликларнинг ғазабига сабаб бўлди. Бир кун ичида қаҳвахона саҳифасига 15 мингдан ортиқ салбий шарҳ қолдирилди ва унинг рейтингини бир юлдузгача тушди. Ижтимоий тармоқда фойдалувчилар Qazaq Coffee’ни қозоқ тилига ҳурматсизликда айблади ва уни бойкот қилишга чақирди. Қаҳвахона дастлаб Instagram тармоғида узр сўради, кейинроқ ўз аккаунтини бутунлай ўчириб юборди.
Жуда катта кўламдаги танқидлар остида Qazaq Coffee фалоиятини тугатган. 8 январь куни Qazaq Coffee жойлашган бино эгаси қаҳвахона ёпилгани, бино унга қайтарилгани ва бўм-бўш эканини маълум қилди.
«Қозоғистонда тадбиркорлар қозоқ тилига эътиборсизлик ва рус тилини афзал кўрганликда айбланган бир неча шов-шувли ҳолатлар бўлган ҳамда қозоқ тилига бундай муносабат ижтимоий тармоқларда бўлсада, ҳар доим оммавий норозиликларга сабаб бўлган. Бироқ тадбиркорлар бир хил хатоларни такрорлашда давом этмоқда», дейди ижтимоий фаол Алнур Иляшев.
«Сиз Қозоғистонда яшасангизу, лекин қозоқ тилида хизмат қилмасангиз, нега номингизни Qazaq Coffee деб қўйдингиз?», дея ёзган интернет фойдаланувчилари бири.
Фаоллар Qazaq Coffee Қозоғистонда оммавий бойкот ортида ёпилган биринчи муассаса бўлганини таъкидламоқда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ