Жаҳон
Ҳозирда Африка қитъаси иккига бўлиниб бормоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, узунлиги 3200 км дан ортиқ бўлган Шарқий Африка ёриғи тобора кенгаймоқда ва бу кутилганидан анча тез ҳисобланади. Агар бўлиниш содир бўлса, дунё харитасида 6-океан ҳам ҳосил бўлади.
Бўлинишга сабаб тектоник плиталарнинг ҳаракатланиши бўлиб, Бунда биринчи сезиларли ёриқлар 2005 йилда Эфиопияда, 2018 йилда эса Кенияда пайдо бўлган.
2005 йилги ҳодисадан сўнг геологлар Африка иккига бўлиниб, сайёрада янги океан пайдо бўлишини тасдиқлашган эди. Эфиопия чўллари орасида узунлиги 56 км дан ортиқ бўлган ёриқни таҳлил қилган геологлар бу янги денгизнинг бошланиши дея хулоса қилишган.
Бундан анча вақт олдин олимлар қитъанинг бўлиниши 5-10 миллион йил давом этади деб ҳисоблаган эди, бироқ геофизик Синтия Эбингернинг сўзларига кўра, прогнозлар 1 миллион йилга қисқартирилган ва эҳтимол ундан камроқ вақт қолган бўлиши мумкин.
«Инсоният даврида ҳамма нарса ниҳоятда узоқ бўлиб кўринса ҳам, геологияда бу тез содир бўлади», дейди олим.
Ёриқ йилига 0,8-2,5 см гача ўсиб бормоқда, аммо зилзилалар ушбу жараённи яна тезлаштириши мумкин. Натижада Сомали, Эфиопия, Танзания ва Кениянинг бир қисми умумий ҳолда Африка соҳилларида улкан оролни ҳосил қилади. Аммо бундай салбий жараёнда бир қанча давлатлар фойда олиши мумкин, Жумладан, Замбия ва Уганда каби денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар қирғоқ чизиғига эга бўлади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ