Олмаотада Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради

Сақлаш
19:20 / 28.12.2021 1080 0

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Олмаота-Бишкек автомагистралида автобус ва Mercedes-Benz автомобилининг қаттиқ тўқнашуви содир бўлди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган ҳамда уч киши жароҳат олган, дея хабар бермоқда Zakon.kz.

 

Қайд этилишича, ҳодиса Олмаота-Бишкек автомобил йўлининг 105-километрида содир бўлган. Кучли музлама туфайли Mercedes-Benz ва шаҳарлараро автобус тўқнашиб кетган. Mercedes шарқий йўналишда Олмаота томон, автобус эса ғарбий йўналишга қараб ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

 

Қаттиқ тўқнашув натижасида автобус ва енгил автомобил йўл четига урилган, у ерда Mercedes жарлик ёқасига келиб қолган, автобус эса унинг устига қулаган.

 

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус тўла бўлган, Mercedes’да олти киши бўлган.

 

Ҳодиса оқибатида Mercedes’да бўлган уч киши ҳалок бўлган, улар орасида бир нафар қиз ҳам бор. Унинг жасади автобус кўтарилгандан кейингина машинадан чиқариб олинган.

 

Кейинроқ аниқлик киритилишича, ҳайдовчининг рафиқаси ва икки йўловчиси Mercedes машинасидан ҳалок бўлган.

 

 

Жабрланганлар орасида иккита автомашина ҳайдовчилари, шунингдек, шифохонага ётқизилган Mercedes’нинг икки йўловчиси бор. Автобус ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаган ва шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг уйига жўнатилган. Икки йўловчининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

 

Ҳодиса келиб чиқиш сабаблари Олмаота вилояти терговчилари томонидан ўрганилмоқда, экспертиза тайинланган.

 

Zakon.kz.’га кўра, 27 декабр куни соат тахминан 21:40 да “Mercedes-Benz” русумли автомашинанинг 25 ёшли ҳайдовчиси Олмаота-Бишкек йўлининг 105-километрида бошқарувни йўқотиб қўйган, автомобил қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ҳамда автобус билан тўқнашган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//