Жаҳон
Франция Omicron билан боғлиқ хавотирлар ортидан қаттиқ ковид чекловларини жорий қилмоқда.
Янги йилнинг дастлабки ҳафтасидан бошлаб имкони борларга масофадан ишлаш мажбурий бўлади ва ёпиқ жойларда ўтказиладиган тадбирлар 2000 киши билан чекланади.
Ҳукумат шанба куни 100 мингдан ортиқ янги инфекция қайд этилгани боис ушбу қарорга келган – бу мамлакатда пандемия бошланганидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Аммо Франция бош вазири Янги йил арафасида комендантлик соати жорий этилмаслигини маълум қилди.
Европа мамлакатлари коронавирус инфекциясининг кучайиши ва янги Omicron штамми қитъа бўйлаб тарқалиши сабабли чекловларни қайтадан жорий этишмоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, штамм Делтага қараганда енгилроқ, касалланган одамларнинг касалхонага ётқизилиш эҳтимоли 30% дан 70% гача. Бироқ ҳолатларнинг кўплиги касалхоналарда беморлар кўпайиб кетиш хавфини оширмоқда.
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
77561
Жамият
56626
Жамият
55824
Жамият
50890
Жамият
//
Изоҳ йўқ