Жаҳон
Кеча, 27 декабрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб, «Алишер Навоийнинг барҳаёт мероси» мавзусида адабий кеча ўтказилди.
Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Айдар Ахтареев, Ёзувчилар уюшмаси раиси маслаҳатчиси Азиз Саид, шунингдек, таниқли адабиётшунослар, китобхонлар ва бошқалар сўзга чиқиб, улуғ аллома ижоди ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.
Шунингдек, тарих фанлари доктори, Шарқ Давлат музейи Бош директорининг ўринбосари, «Қозон шаҳридаги Алишер Навоий қўлёзмалари тўплами» номли қўлёзмалар альбом-каталоги тузувчиси ва сўзбоши муаллифи Иля Зайцев ҳамда M.И.Рудомино номидаги Бутунроссия чет эл адабиёти кутубхонаси директори Павел Кузмин (Москва) видеомурожаат йўллади.
Тадбир доирасида «Қозон шаҳридаги Алишер Навоий қўлёзмалари» каталогининг тақдимоти ўтказилди. Мазкур каталогда шоирнинг Татаристон миллий архиви ҳамда кутубхонасида сақланаётган 10 дан ортиқ ноёб қўлёзмалари жамланган. Тадбирда мазкур тўплам Алишер Навоий ижодини Россияда кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Qutliyeva Azima Ikamovna
12:01 / 01.01.1970
Албатта мухимахамият касб этадитаргиб этишкеракАлишер Навоийни Россия давлатида