Жамият
Бугун пойтахтимизда “Йил аёли” миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танлов низомига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган
35 ёшдан юқори ҳамда ўз йўналиши бўйича фаолият билан камида 5 йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келаётган аёллар, шунингдек, уй бекалари танловда иштирок этишлари мумкин.
Жорий йилда “Йил аёли” танловининг туман (шаҳар) босқичларида 3 091 нафар аёллар иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида 1 146 нафар аёллар иштирок этиб, 150 нафари Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
“Йил аёли – 2024”да аёллар 12 та номинация бўйича баҳоланди. Булар: “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Энг фаол яшил макон тарғиботчиси”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Йилнинг энг яхши чилангар аёли”, “Йилнинг энг яхши уй бекаси”, “Йилнинг энг жонкуяр устози”, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”, “Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори”.
Шунингдек, 1-, 2- ва 3-ўрин соҳиблари тегишли тартибда мукофотланди.
Олий ўрин – гран при соҳиби Президент совғаси – автомобиль билан тақдирланди.
Ойина.уз танлов ғолиблари рўйхатини келтириб ўтади.
Олий ўрин – Нигора Полвонова. Олимпиа ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий маҳорат мактаби мураббий ўқитувчиси.
1-ўрин – Манзура Машарипова, Гурлан туман 36-сон мактабгача таълим муассасаси мудираси, 2021 йилдан Гурлан тумани “Гурлан экспорт” масъулияти чекланган жамияти раҳбари.
2-ўрин – Зебинисо Хайруллаева, Фарғона шаҳар “Тантана текстиль” масъулияти чекланган жамияти раҳбари.
3-ўрин – Ўралтош Эшимова, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўлими бошлиғи, подполковник.
“Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси – Дилноза Аралова, ДХХ чегара қўшинлари 9113-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси.
“Йилнинг энг фаол олима аёли” номинацияси – Азиза Мухторова, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректор маслаҳатчиси, психология фанлари доктори, умумий психология кафедраси профессори.
“Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли” номинацияси – Шоҳида Насриддинова, “MILK FOODS TRADE” МЧЖ директори.
“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси – Дилшода Султанова, Самарқанд давлат Архитектура ва қурилиш университети “Тасвирий санъат” кафедраси профессори.
“Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” номинацияси – Надежда Волинскова, Олмалиқ “Аммофос-Махсам” АЖ бош технологи.
“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” номинацияси – Сайёра Кенжаева, Навбаҳор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси.
“Йилнинг энг яхши уй бекаси” номинацияси – Фаридахон Хошимова, уй бекаси.
“Йилнинг энг жонкуяр устози” номинацияси – Сожида Хайдарова, Қарши шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш шўъбаси методисти.
“Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” – Мамлакат Ражабова, Ромитан тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси.
“Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинацияси – Саодатхон Эгамова, Уйчи тумани ММТБга қарашли 23-сонли мактаб қошидаги “Наманган қалқон махсус гуруҳ” НТМ директори.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ