Маданият
Фото: ЎзА
Далласдаги Техас университетида жойлашган Mundus Artium Press нашриёти 2024–2025 йил учун ўзининг нуфузли адабий мукофоти ғолибларини эълон қилди.
Ғолиблар сафида Хосият Рустамова ҳам бўлиб, унга 2025 йилги адабиёт бўйича Mundus Artium мукофоти топширилган.
«Ушбу нуфузли мукофот Хосият Рустамованинг адабий санъатда эришган ютуқларини, сўз санъатининг инсоният тамаддунидаги энг буюк тасаввурга айлантира оладиган юксак мақомини эътироф этади. Унинг ижодий ишлари инсониятнинг умумий эволюцияси, бўлиниш ва адолатсизликка қарши туришда ижодкорликнинг абадий кучини далил сифатида ифодалайди», дейилади нашр хабарида.
Маълумот учун, Хосият Рустамова 1971 йили Наманган вилоятида таваллуд топган. 1993 йилда Тошкент Давлат университети(ҳозирги Ўзбекистон Миллий университет)нинг Журналистика факультетини тугатган. У 2004 йилда «Шуҳрат» медали, 2016 йилда эса «Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирланган.
Рустамова, шунингдек, яна бир қатор нуфузли мукофотларни ҳам қўлга киритган.
Олдинроқ Усмон Азимга Қозоғистоннинг халқаро «Алаш» мукофоти берилган эди.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ