Илм-фан
“Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан молиявий мустақил давлат ОТМларига қуйидаги ваколатлар берилди:
– ўқув режалари, дастурлари, малака талабларини тасдиқлаш, таълим шаклини белгилаш;
– ўқиш давомийлиги муддатини белгилаш;
– докторантура контракти миқдорини белгилаш, ўз ҳисобидан грант ажратиб докторантурага квотага қўшимча қабул қилиш;
– докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш;
– магистратура учун сиртқи, масофавий ва кечки таълимни жорий этиш;
– академик мобилликни амалга ошириш;
– ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш;
– таълим сифатини ички назорат қилиш.
– тижорат ва нотижорат ташкилотларни ташкил этиш;
– муассаса тузилмасини тасдиқлаш ва штатини белгилаш;
– янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдагиларини тугатиш;
– ишга қабул қилиш, озод этиш ва ротациясига оид тартибни белгилаш;
– масофавий таълимни очиш.
Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик (идора)ларнинг қуйидаги ваколатлари таълим муассасаларига ўтказилади:
– чет эл фуқаролари ўқишини хориждан давлат ОТМларига кўчириш;
– қабул комиссиялари таркиби, имтиҳон фанларини тасдиқлаш;
– амалиёт ўташни тасдиқлаш;
– кийим-бошга доир талабларни белгилаш.
2022 йил якунигача барча давлат ОТМларнинг ўқув адабиётлари тўлиқ электронлаштирилади ва ягона “Электрон кутубхона” платформаси ишга туширилади.
ОТМларда ҳисоботларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечилади ва Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими:
– 1-босқичда – 2022 йил 1 мартгача қуйидагилар жорий қилинади:
– “Ўқув жараёнини бошқариш” қисми (давомат, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари рақамлаштирилади);
– “Илмий жараённи бошқариш” қисми;
– “Маъмурий жараённи бошқариш” қисми;
– “Молия-хўжалик фаолиятини бошқариш” қисми;
2-босқичда – 2022 йил 1 майгача:
– “Таълим сифатини назорат қилиш” қисми жорий қилинади.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ