Жамият
Президент Фармони билан 2025 йилдан бошлаб ҳокимликларга бир қатор ваколатлар берилади.
Жумладан, 2025 йилнинг 1 мартидан ҳудуди 10 минг метр квадратдан, баҳоланган қиймати 5 минг БҲМдан ошмаган ҳамда 6 ой давомида сотилмаган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли кўчмас мулк объектларини:
▪️ тадбиркорларга тўғридан-тўғри 10 йил муддатга ижарага бериш ҳамда давлат мулки учун 4 йил давомида узлуксиз ижара тўловларини амалга оширган ва ижара шартномаси шартларини бажарган тадбиркорга хусусийлаштириш ёки баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиш;
▪️ халқаро тан олинган хорижий тил ва малака сертификатларини олишга ўқитадиган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга дастлабки биринчи йили ижара тўлови ундирмасдан 5 йил муддатга кейинчалик унинг муддатини узайтириш шарти билан ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Бунда ушбу кўчмас мулк объектларини олган томон 2 йил ичида янги лойиҳани ишга тушириши ва иш ўринларини яратиш шарт.
Шу билан бирга, туман (шаҳар)лар ҳокимликларига қуйидаги йўналишларда маъмурий ваколатлар берилади:
▪️ давлат бошқаруви органлари ва тадбиркорлар ўртасида «доимий алоқа» тизимини яратиш мақсадида туман (шаҳар)ларда Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини тузиш;
▪️ 2025 йил 1 январдан белгиланган вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларини масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, тегишли масъулларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
▪️ 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача белгиланган рўйхат бўйича туман (шаҳар)ларда ҳуқуқий эксперимент тариқасида туман (шаҳар) ҳокимлиги фаолиятини «Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш» янгича ёндашуви асосида ташкил этиш.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ