Ўзбекистин “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси” рейтингида 17 поғонага юқорилади

Сақлаш
09:53 / 21.12.2024 10 0

Oxford Insights” ташкилоти эълон қилган “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси” рейтингида Ўзбекистон 53,45 балл билан 70-ўринни эгаллаб, 17 поғонага кўтарилди. Марказий Осиё давлатлари орасида эса 1-ўринни қўлга киритди.

 

Мазкур рейтинг ҳукуматнинг сунъий интеллект технологияларини жорий қилишга тайёрлигини баҳолайди ва 40 та индикатор асосида тузилади.

 

Мамлакатнинг ушбу ютуқлари ҳукумат томонидан тасдиқланган “Сунъий интеллект технологияларини 2030-йилгача ривожлантириш стратегияси” ҳамда бу соҳадаги изчил ислоҳотлар натижаси эканлиги таъкидланди.

 

Рейтингда Ўзбекистон Жанубий ва Марказий Осиё минтақасида Ҳиндистон ва Туркиядан кейин 3-ўринни эгаллади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//