Қандай сурункали касалликлар билан оғриган беморларга дори воситалари бепул берилади?

Сақлаш
16:27 / 20.12.2024 13 0

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, айрим сурункали касалликлар билан оғриган беморлар оилавий шифокорнинг электрон рецепти асосида дори воситаларини бепул олиши мумкин.

 

Яъни реимбурсация дастурида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида сурункали касалликларни амбулатор шароитда даволашда қабул қилинадиган дори воситалари учун дорихона харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси қоплайди.

 

Бунда қуйидаги сурункали касалликлар билан оғриган беморлар назарда турилади:

▪️ гипертония касаллиги (қон босими ошиши билан кечувчи касаллик бўлиб, кўп ҳолларда кўйидаги асоратларини келтириб чиқаради: юрак инфаркти, инсульт ва бошқалар) бор беморлар;

 

▪️ юрак ишемик касаллиги (юрак хусусий қон-томирларининг ўткир ёки сурункали бекилиб келиши натижасида юрак мушакларининг кислород билан таъминланиши бузилиши) бор беморлар;

 

▪️ қандли диабетнинг иккинчи тури (инсон танаси ҳужайраларининг инсулинга таъсирчанлиги кескин пасайиши натижасида глюкоза ўзлаштирилиши бузилиши) бор беморлар;

 

▪️ бронхиал астмаси (нафас йўллари сурункали яллиғланиш касаллиги бўлиб, қуйидаги белгилар билан кечади: ҳуштаксимон хириллаш, нафас сиқиши, кўкракда оғирлик ва йўтал) бор беморлар;

 

▪️ ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ўпка ва нафас йўлларида ҳаво оқими тезлигини кескин пасайиши ҳамда зарарли заррачалар ёки газлар таъсирига нисбатан сурункали яллиғланиш жараёнини фаоллашиши билан кечадиган жараён) бор беморлар.

 

Мазкур сурункали касалликларга чалинган диспансер назоратида турувчи беморлар оилавий шифокор электрон рецепти асосида бепул дори воситаларини олиш ҳуқуқига эга.

 

Эслатма! Дори воситалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома асосида хизмат кўрсатувчи дорихоналарда берилади.

 

Маълумот учун, реимбурсация (реимбурсемент) инглиз тилидан олинган бўлиб, «харажатларни қоплаш» маъносини англатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//