Жамият
Миллий Олимпиа қўмитаси(МОҚ)нинг яқин ҳамкори, фотожурналист Анвар Илясов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борган фотомухбирлар ўртасида ўтказилган конкурсда кумуш медални қўлга киритди.
Танлов Озорбойжоннинг Боку шаҳрида Халқаро бадиий фотография ассоциацияси (IAAP) ва «Gilavar Photo Club of Azerbaijan» ташкилотлари томонидан ташкил этилган бўлиб, ўзбек фотомухбири унда «Парижни забт эт» номли сурати билан қатнашган. Якунда Илясов олган фото 2-ўринга лойиқ кўрилган.
Маълумот учун, Анвар Илясов Ўзбекистон делегацияси таркибида 7 та ёзги Олимпия ва 6 та ёзги Осиё ўйинларида қатнашиб, ўзбекистонлик спортчиларнинг унутилмас онларидан тарихий суратларга муаллифлик қилган. Бу унинг халқаро майдонда қўлга киритган тўртинчи мукофоти ҳисобланади.
Илясов 2015- ва 2018 йилларда Москвадаги «Ғалаба энергияси» танловида олтин ҳамда бронза, 2016 йил Софияда спорт курашлари оламида ташкил этилган кўргазмада махсус совринга эга чиққан эди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ