Жамият
«Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
▪️ Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;
▪️ Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;
▪️ Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.
Тартибга солинадиган хизматларга темир йўл транспортида йўловчилари ташиш, умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси хизматлари, локомотивларни магистраль йўлларда тақдим этиш кабилар киради.
Бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиганларга эса темир йўл транспортида йўловчилари ташиш, йўловчиларни ташишда кўрсатиладиган қўшимча хизматлар(бунга йўловчининг хоҳишига биноан бўш ўрин мавжуд бўлганда вагоннинг синфини ўзгартириш), вокзалларда йўловчилар ва кузатувчиларга кўрсатиладиган хизматлар(планшетда электрон кутубхона тақдим этиш, йўловчининг қўл юкини ташиш, чипталарни уйга етказиб бериш, йўл давомида қадоқланган сув ёки қаҳва тақдим этиш, сартарошхона ва бошқа маиший хизматларни кўрсатиш кабилар), темир йўл транспортида юкларни ташиш ва бошқалар киради.
Бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати қуйидагича:
▪️ аравача тақдим этиш;
▪️ чиптаси бўлган йўловчиларга ҳожатхоналарда бўлиш;
▪️ она ва бола хонасидан фойдаланиш;
▪️ кутиш залида Wи-Фиъдан фойдаланиш;
▪️ тиббий ёрдам пункти хизматлари;
▪️ ногиронлар учун аравача;
▪️ йўл давомида телефон ва ноутбукларни қувватлаш хизмати;
▪️ кутубхона;
▪️ йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар(оқ қанд) тақдим этиш.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ