«Ўзбеккосмос» икки мингга яқин ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлади

Сақлаш
14:33 / 19.12.2024 17 0

 

2024 йилнинг бугунги кунига қадар «Ўзбеккосмос» агентлигининг экология йўналишидаги космик мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг қарийб 721 гектар майдонида 1 минг 928 та ноқонуний чиқиндихоналар аниқланган. Улардан 123 таси, яъни 255,5 гектари чиқинди сақлаш полигонлари чегарасидан ташқарига чиқиш, 1 805 таси, яъни 465,2 гектари эса ноқонуний чиқинди полигонлари сифатида қайд этилган.

 

Хусусан:

 

Қорақалпоғистон Республикасида 243 та (63,2 гектар);

 

Хоразм вилоятида 168 та (22 гектар);

 

Бухоро вилоятида 92 та (91,7 гектар);

 

Навоий вилоятида 216 та (112,4 гектар);

 

Самарқанд вилоятида 147 та (41,2 гектар);

 

Қашқадарё вилояти 81 та (79,3 гектар);

 

Андижон вилояти 180 та (42 гектар);

 

Наманган вилоятида 195 та (65,2 гектар);

 

Фарғона вилоятида 164 та (51 гектар);

 

Тошкент вилоятида 363 та (98,6 гектар);

 

Жиззах вилоятида 39 та (30,44 гектар);

 

Сурхондарё вилоятида 40 та (20,11 гектар) ноқонуний чиқинхонадалар топилган.

 

 

Агентликка кўра, бу каби ноқонуний чиқинди полигонларининг ташкил этилиши аввало атроф-муҳит ва экологияга ҳамда тупроқ, сув ва ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан хавфли. Қолаверса, бу зарарли ҳашаротлар кўпайиши, инфекцион касалликларнинг ортиши, инсонларда ўпка саратони ва нафас олиш нуқсонларининг ривожланишига олиб келади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//