Жиззах вилояти ҳокими ўзгарди

Сақлаш
12:47 / 19.12.2024 23 0

 

Жиззах ҳокими Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Унинг ўрнига, Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мустафоев Улуғбек Мавлонович тайинланди.

 

Эргаш Солиев 2000—2012 йилларда Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокими бўлган. 2012 йилда Жиззах давлат политехника институти ректори сифатида иш бошлаган. 2016 йилдан 2017 йилгача Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган ва 2017 йилда Улуғбек Узоқов ўрнига Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланган.

 

Улуғбек Мустафоев 1968 йил 14 августда Жиззах вилоятида туғилган. 2016 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, 2016 йилда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2017 йилда «Ўзбекенерго» АЖ бошқаруви раиси лавозимларида хизмат қилган. Мустафоев 2019 йилдан буён «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//