Эртага яна қор ёғади

Сақлаш
12:19 / 19.12.2024 21 0

 

Ўзгидромет 20 декабрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

 

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+2 даража бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -7...-12, кундузи -3...+2 даража бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...-5, кундузи -3...+2 даража бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2, кундузи 0...+5 даража бўлади.

 

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси -2...+3, кундузи +3...+8 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5, кундузи 0...+5 даража бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2...-7 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//