Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги логистика маркази фаолияти билан танишди

Сақлаш
10:30 / 19.12.2024 24 0

 

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Grand Pharm Logistics Hub фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.


Ушбу логистика маркази Ташкент Pharma Park инновацион кластери ҳудудида ўн гектар майдонда жойлашган. Лойиҳанинг умумий қиймати 40 миллион доллар бўлиб, уч қаватли маъмурий бино, омборлар, меҳмонхона, ошхона ва ётоқхона қурилган. 300 дан ортиқ иш ўрни яратилган.

 

Қайд этилишича, логистика маркази Ташкент Пҳарма Парк фармацевтика кластеридаги бошқа ишлаб чиқарувчиларга ҳам қўл келади. Маҳсулотларни сақлаш ва экспорт қилишларида халқаро SAP тизими орқали амалий ёрдам берилади. Бунинг учун дори воситалари сифатини таъминлаш бўйича GDP ва GSP сертификатлари ҳамда божхона омбори, халқаро юкларни ташиш учун лицензиялар мавжуд.


Мутасаддиларга маҳсулотларни сақлаш ва расмийлаштиришда қулайликларни ошириш, таннархни камайтириб, дориларни арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

«Компания фармацевтика бозорини мунтазам ўрганиб, тиббиёт соҳасидаги эҳтиёжларни ҳам таҳлил қилиб боради. Натижада етказиб бериш йўналиши кўлами кенгайиб бормоқда. Ушбу корхона мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб 7 минг 500 дан ортиқ дорихонага товарлар етказиб беради. Шунингдек, онлайн дорихона хизмати йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ҳамкорлар сони ҳам ортмоқда.


Бу ерда ГПҲ Аcадемй лойиҳаси йўлга қўйилган бўлиб, қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Учта таълим даргоҳида амалий машғулот хоналари ташкил этилди. Уч минг нафар фармацевт малака ошириш курсларидан ўтди. Ўттиз нафарга яқин талаба ушбу лойиҳанинг стипендия ва грантларига эга бўлди», дейилади хабарда.
 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//