Жамият
Жорий йилнинг 5 декабрь куни ДХХ ЧҚ «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун «Жаҳонни забт этган жасорат» мавзусида Термиз давлат педагогика институти спортчи ёшлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда спортнинг енгил атлетика «200 ва 400 метр масофага югуриш» бўйича Ўзбекистон чемпиони Нуриддин Абдуқаҳҳоров, «Усмонов С» спорт тури бўйича жаҳон чемпиони Элмира Худойбердиева, Енгил атлетика «400 метр масофага эстафета югуриш» бўйича 4 карра Ўзбекистон чемпиони Шохрух Омонов, «Бокс» спорт тури бўйича Осиё чемпиони Муҳлиса Тохирова, «Бокс» ва «Муай тай» спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси Сабина Раззоқовалар ташриф буюриб, ўқувчи ёшларга ўзларининг эришаётган ютуқ ва натижалари ҳамда келажакдаги мақсадлари хусусида сўзлаб бердилар.
«Бугунги тадбир ёшларимиз учун жуда фойдали бўлди деб ўйлайман. Чунки, ўзидан уч-тўрт ёш катта бўлган талабаларнинг муваффақиятлари уларни ҳам руҳлантириб, янги-янги марралар сари ундашига шубҳа йўқ», дейди лицей директори Музаффар Норқобилов.
Давра суҳбати лицей ўқувчиларида яхши таассурот қолдирди.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
77526
Жамият
56603
Жамият
55802
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ