Жамият
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи ташкилот ва унга бириктирилган фуқаролар ўртасида битим имзоланиши белгиланди. Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли буйруқ қабул қилинган.
Мазкур ҳужжат билан эндиликда оилавий поликлиникалар ва унга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар (вояга етмаганлар учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари) ўртасида тузиладиган битим шакли тасдиқланган.
Битимга кўра, аҳолига:
▪️ соғлом турмуш тарзига риоя этиш;
▪️ ўз тиббий саводхонлигини ошириш;
▪️ шифокор кўрсатмаларига амал қилиш;
▪️ профилактик ва скрининг кўриклардан белгиланган муддатларда ўтиш талаблари қўйилади.
Оилавий шифокор эса қуйидагилар юклатилади:
▪️ аҳолини белгиланган тартибда қабул қилиш ва маслаҳат (ёки йўлланма) бериш;
▪️ тиббий хизматларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиш;
▪️ дори воситаларини тўғри тайинлаш;
▪️ касалликларни эрта аниқлаш, соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш.
Маълумот учун, битимларни имзолаш 2024 йил 1 декабрдан Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда амалга оширилиши бошланган. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса 2025 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич жорий этиб борилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ