Жамият
17 декабрь куни Ўзбекистонлик UzSAT муҳандислари SES сунъий йўлдош алоқа операторининг махсус таклифига биноан янги O3b mPower 7 & 8 сунъий йўлдошларининг учирилишида иштирок этди.
Ракета парвози Флорида штатидаги Канаверал бурнида жойлашган Kennedy Space Center NASA учириш майдончасидан амалга оширилган.
Орбитага чиқариш эса Space X жамоаси билан ҳамкорликда кўп марта ишлатилувчи биринчи босқичли «Falcon 9» оғир тоифадаги ракета ташувчисини учириш орқали бажарилган.
Хабарда ёзилишича, учириш санасигача UzSAT'нинг Ўзбекистондаги техник мутахассислари О3б сунъий йўлдошини синовдан ўтказиш учун SES ускуналарини ўрнатган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон синовлар ва фойдаланиш учун SES'дан янги ускуналар ва рухсатнома олган дастлабки мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Маълум бўлишича, UzSAT давлат-хусусий компанияси Ўзбекистонда сунъий йўлдош алоқаси ва интернет хизматларини ривожлантириш мақсадида ўзининг VSAT тармоғини яратмоқда. Компания жорий йилда биринчи ер усти сунъий йўлдош алоқа станцияси қурилишини якунлаган. Иккинчи ер усти станцияси 2025 йилда қуриб битказилади.
Маълумот учун, 2024 йилнинг август ойида UzSAT компанияси радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази билан ҳамкорликда 12 та давлат, 7 та хусусий Ўзбекистон телеканаллари ва 4 та радиостанция эшиттиришларини дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакатларига, 760 миллион кишини қамраб олган ҳолда эфирга узатган эди.
Эслатма! UzSAT Ўзбекистон Республикасининг Миллий кенг полосали сунъий йўлдош хизмати провайдери ҳисобланади. Халқаро сунъий йўлдош алоқа хизмати провайдери эса SES деб аталади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ