Дунёнинг энг истиқболли сайёҳлик манзиллари рўйхатида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

Сақлаш
09:37 / 18.12.2024 16 0

Wanderlust саёҳат журнали ҳар йилги Reader Travel Awards учун дунёдаги энг севимли манзилларга овоз бериш бўйича сўровнома ўтказди. Бу йил 168 минг саёҳатчи 22 турли тоифада овоз берди. Ўқувчилар ўзларининг севимли истиқболли йўналишлари учун ҳам овоз беришган ва Ўзбекистонни энг истиқболли ривожланаётган йўналиш деб эътироф этишган.

 

Журналда «Ўзбекистон ўзининг тарихий бойликларидан ташқари, Қизилқум чўлининг бепоён кенгликларидан тортиб Орол денгизи қирғоқларигача бўлган ажойиб табиий манзараларга эгалиги, бироқ бу гўзалликлар кўпинча муносиб эътибордан четда қолиши» таъкидланган.

 

«Аммо бу Ўзбекистонда кўриш мумкин бўлган ҳамма нарса эмас. Мамлакат ҳудудида Нурота тоғлари жойлашган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг узоқ виночилик тарихи ва UNESCO’нинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган миллий таоми – билан танишиш орқали ўзбек маданиятига чуқурроқ шўнғиш имкониятлари ҳам мавжуд» деб ёзади Time Out нашри.

Рўйхатда Албания иккинчи, Қатар эса учинчи ўринни эгаллади. Қуйида энг яхши ўнталикдан жой олган давлатлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Дунёнинг энг истиқболли 10 та янги сайёҳлик йўналишлари:

 

1. Ўзбекистон

2. Албания

3. Қатар

4. Озарбайжон

5. Қозоғистон

6. Гренландия

7. Арманистон

8. Никарагуа

9. Молдова

10. Панама

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//