Ҳайдовчи уйқуни қочириш учун нима қилиши керак?

Сақлаш
18:10 / 17.12.2024 6 0

Чарчоқни билиш қийин. Баъзи инсонлар рулга ўтириш олдидан танасидаги чарчоқни билмаслиги ўз жисмоний ҳолатига муносиб баҳо беролмайди. Айниқса, инсон узоқ вақт ухламаса, ўзини назорат қилиши сустлашиб кетади. Оқибатда, бундай одамлар микро уйқуга дуч келиши мумкин. Одатда 1 сониядан 30 сониягача давом этадиган бундай «қушуйқу» узоқ туюлмаслиги мумкин, бироқ 90 км/с тезликда ҳаракатланиб кетаётган машина бу вақт оралиғида бутун бир футбол майдонича бўлган масофани босиб ўтиши мумкин. Мутахассислар бундай уйқуни хавфли қора давр деб аташади. Чунки мана шу сонияларда кўзнинг илиниши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳаммамиз биламиз.

 

Шунинг учун ҳам ҳайдовчи рулга ўтириш олдидан ўзининг ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрлигини текшириши зарур.

 

Жумладан, агар:

▪️ кўзлар тез-тез очилиб ёпилса, кўзларингизни ишқаласангиз, эснасангиз, кўзларни очиқ тутиш қийин бўлиб қолса;

▪️ бошингизни кўтариш қийин бўлса;

▪️ диққатни жамлаш сусайса;

▪️ хаёл бир жойда турмаса, яхшиси, автомобиль бошқарувига ўтирмаган маъқул.

 

Ҳайдаш жараёнида огоҳлантирувчи белгилар қуйидагича:

▪️ сўнгги бир неча километрни қандай босиб ўтганингизни эслай олмайсиз;

▪️ йўл белгилари ёки бурилишларни ўтказиб юборасиз;

▪️ керакли тезликни сақлаб қолиш қийин кечади;

▪️ белгиланган йўлдан чиқиб кетасиз;

▪️ ҳайдаш пайтида ўзингизни безовталик ҳис қиласиз.

 

Кўпинча сменада ёки бир вақтнинг ўзида узоқ вақт ишлайдиган одамлар, юк машиналари ҳайдовчилари, уйқу бузилиши билан оғриган одамлар, спиртли ичимликларни ёки тинчлантирувчи таъсирга эга бўлган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганларда юқоридаги ҳолатлар кузатилади. Бу нормал ҳолат эмас.

 

Агар сизда ҳам шундай ҳолатлар кузатилса, автомобилни тўхтатиб, мизғиб олишингиз керак. Бу энг тўғри йўлдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//