Тошкентда омадли йўловчи метродан текин фойдаланиш имкониятини қўлга киритди

Сақлаш
10:37 / 17.12.2024 14 0

Тошкент метрополитенидан кунлик фойдаланувчиларнинг сони 1 млн нафарга етди. Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтган ҳафтанинг сешанба–жума кунлари ўртача кунлик йўловчи оқими 985–995 минг нафарни ташкил этган. Хабарда 16 декабрь (душанба) куни оқим одатдагидан кўплиги сабабли йўловчилар сони 1 млн нафарга етиши кутилаётгани таъкидланган.

 

Кеча йўловчилар оқими 1 млн нафарга етган. Шу боис «Тошкент метрополитени» ДУК маъмурияти «Метродан фойдаланган миллионинчи йўловчи» акциясини ўтказган. Унда омадли йўловчи аниқланиб, унга эсдалик совғаси ҳамда жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси топширилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//