Жамият
Тошкент шаҳри 2025 йилнинг 19–20 апрель кунлари Марказий Осиё викианжуманига мезбонлик қилади.
Викимедиа жамғармаси ҳомийлиги остида ўтказилиши режалаштирилган анжуман Ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар фойдаланувчи гуруҳи, Ўзбекистон ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти ҳамда қўшни халқларга тегишли маҳаллий фойдаланувчи гуруҳларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ташкил этилади.
Унда иштирок этиш учун исталган фойдаланувчи ариза топшириш имконига эга. Грант учун мурожаатлар 1–30 декабрь кунлари қабул қилинади.
Талабгорлар Марказий Осиё халқлари фойдаланадиган исталган маҳаллий тилларнинг бирида ариза тўлдириш жараёнини амалга ошириши мумкин.
Таъкидланишича, ушбу тадбир Ўзбекистон мезбонлик қилаётган илк халқаро викианжуман ҳисобланади.
Маълумот учун, Марказий Осиё викианжумани — бу, Марказий Осиё мамлакатларидаги Википедия ва бошқа қардош Викимедиа лойиҳаларига бағишланган минтақавий анжуман. Унда Викимедиа, бошқа викилойиҳалар, очиқ кодли дастурий таъминот, эркин билим ва бепул контент лойиҳалари тақдимотлари бўлади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ