Жамият
Фото: Газета.uz
Умид Абидхаджаев ва Илҳом Умурзаков иқтисодиёт ва молия вазирининг янги ўринбосарлари этиб тайинланди.
Абидхаджаев Умид Кутпитдинович бунга қадар Makroиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди (2021 йил май ойидан бери).
Аввалроқ эса Президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари бўлиб ишлаган.
Умурзаков Илҳом Ўринбоевич эса иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бўлишдан олдин Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаментини бошқариб келаётган эди.
Бундан ташқари, вазир ўринбосари Жасур Қаршибоев, Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси Мурод Бекберганович эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Улар эндиликда иқтисодиёт ва молия вазири маслаҳатчиси ва Пенсия жамғармаси директори сифатида ўз фаолиятларини давом эттиради.
Вазирнинг яна бир собиқ ўринбосари Абдулазиз Хайдаров эса Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ