Совуқ кунларда қандай овқатланиш тавсия этилади?

Сақлаш
17:55 / 16.12.2024 22 0

Совуқ кунларда танага иссиқлик берадиган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш фойдали ҳисобланади. Чунки бундай ҳавода организм ўзини ўзи иситиши учун жуда кўп энергия сарфлайди. Натижада танамиз кўпроқ витамин ва минераллар, айниқса, оқсил моддасини талаб қилади.

 

Таркибида иссиқлик сақловчи егуликларга гречка ва жўхори ёрмалари, пиёз, саримсоқпиёз, ерқалампир, қалампир, зира, туршак, майиз, балиқ, қўй, мол, товуқ гўшти, сут маҳсулотлари, занжабил чойи, арпабодиён чойи ва қаҳва каби маҳсулотлар киради.

 

Таъкидланишича, нутрициологлар вазн ташлаш учун қишда парҳездан фойдаланишни тавсия этмайди. Аксинча, айнан шу вақтда организм дам олиши ва куч йиғиши керак.

 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, совуқ мавсумда қизил ва қора қалампир, занжабил, долчин каби иссиқ зираворлардан фойдаланиш тавсия этилади. Сабаби уларнинг таркибидаги қиздирувчи моддалар овқат ҳазм қилиш тизимининг рецепторларини қўзғаб, қоннинг томирлар бўйлаб тезроқ айланишига ва иссиқликни таъминлашга ёрдам беради.

 

Совуқ мавсумда ёғли гўшт истеъмол қилиб туриш ҳам зарар қилмайди. Унда совуққа қарши туриш учун зарур бўлган архидон кислотаси мавжуд. Витаминларга бой мол, қўй жигари қишда А витамини манбаи сифатида организм учун зарур бўлади.

 

Хамирли овқатлар ҳам танани иситиш учун хизмат қилади. Бундай таомлар қиш учун жуда мос келади.

 

Иссиқ, тўйимли овқат истеъмол қилиш қишнинг совуқ кунларида одамларнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади. Айниқса, товуқ шўрва организмда протеиннинг керакли даражасини сақлаб қолиш учун муҳим таомдир.

 

Мутахассис шакар истеъмолини чеклаш саломатлик учун аҳамиятли эканини таъкидлайди. Унинг ўрнига иссиқ ва аччиқ қаҳва ичиш организмга кўра кўпроқ тетиклик бағишлар экан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//