Жамият
Президент қарори билан Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Сариосиё, Жарқўрғон туманларида замонавий туристик марказлар ташкил қилинади.
Жумладан:
▪️ Бойсун тумани ҳудудидаги умумий майдони 220,5 гектар бўлган ер участкасида «Омонхона» туристик маркази;
▪️ Сариосиё тумани ҳудудидаги умумий майдони 615 гектар бўлган ер участкасида «Цангардак» туристик маркази;
▪️ Жарқўрғон тумани Обиҳаёт маҳалласидаги «Оқтепа» сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар ер участкасида «Обиҳаёт» туристик маркази иш бошлайди.
Мазкур марказларни ривожлантириш ва бошқариш учун эса давлат муассасаси шаклида Сурхондарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш дирекцияси тузилади.
Ҳужжатда ёзилишича, туристик марказлар ҳудудларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади.
Хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2025–2027 йилларда меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкалари 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ