Айрим ҳудудларда ҳафта давомида яна қор ёғиши мумкин

Сақлаш
14:36 / 16.12.2024 17 0

Ўзгидромет 16–20 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, бугун, 16 декабрь кундузи республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

 

Ҳаво ҳарорати 0–5 даража совуқ атрофида, шимол ва жанубдаги баъзи жойларда ҳарорат +2 даражагача кўтарилиши мумкин.

 

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво 19 декабрь кунига қадар сақланиб туради. Фақат 19 декабрь, чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик бўлади.

 

Республика ҳудуди бўйича ҳарорат 17 декабрь куни кечаси -8– -13 даража совуқ бўлади, кундуз куни эса ҳарорат кўтарила бошлайди.

 

19 декабрга келиб, ҳарорат кечаси 0– -2 даража совуққача, кундуз куни +5– +7 даража илиққача, жанубдаги баъзи жойларда +10 даража илиққача кўтарилади.

 

20 декабрь, жума куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади. Кундуз кунги ҳарорат +3–0 даража илиққача пасаяди.

 

Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

 

18–20 декабрда баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//