Россияда қаровсиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Сақлаш
09:30 / 16.12.2024 15 0

Кеча ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарига кўра, уларнинг 10 нафари Россия Федерациясининг 6 та ҳудудидан олинган. Ўрганишлар давомида эса яна 5 нафар бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлгани аниқланган. Улар 15 декабрь тонгида ўз ватанига қайтарилган.

 

Ўз оилаларига қайтарилишига қадар болаларнинг 10 нафари Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса вақтинчалик Тошкент шаҳридаги Болалар уйига жойлаштирилган.

 

«Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибидаги «Инсон» марказлари ходимлари ва маҳалладаги ижтимоий ходимлар фаол иш олиб бориб, болаларни қабул қилиш учун уларнинг оилаларини ҳар томонлама тайёрлашда иштирок этишди», дейилади хабарда.

 

Агентлик болалар қайтарилгач, мутасадди ходимлар томонидан уларнинг руҳий ҳолати ва оилавий муҳити мунтазам мониторинг қилиниши, зарурат туғилганда эса ижтимоий хизматлар бириктирилишини маълум қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//