Жамият
ОТМларда таҳсил олаётган бакалавриат босқичининг 83 нафар талабаси 2024/2025-ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси танлови ғолиби бўлди.
Шунингдек, танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам тегишли ОТМ раҳбари (ректор/директор) томонидан рағбатлантирилади. Жумладан, уларга сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараварича пул маблағи берилди.
Бундан ташқари, бир қатор номли давлат стипендиялари ғолиблари ҳам аниқланди.
Ушбу танловларда талабгор бўлган аммо ғолибликка тавсия этилмаганларга ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи топширилди.
Барча стипендиат талабалар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин
Маълумот учун, магистратура мутахассисликлари бўйича Президент стипендияси ғолиблари вазирлик Ҳайъатида тасдиқлангандан сўнг эълон қилинади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ