Жамият
Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиб, йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келаётгани сабаб Миграция агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирмоқда.
«Яқин ҳафталар давомида магистраль йўлларга туман тушиб, кучли қор ёғиши ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бу эса автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқаради», дейилади хабарда.
Шу муносабат билан, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқиш, зарурат бўлмаганда эса узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туриш сўралмоқда.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ