«Ягона реестр»га киритилган фуқаролар 12 фоизлик кешбекка эга бўлади

Сақлаш
11:21 / 14.12.2024 23 0

Истеъмолчилар чакана савдо объектларидан айрим товарларни сотиб олганда харид суммасидан 1 фоиз миқдордаги кешбек қайтарилишидан хабарингиз бор. Бунда чекдаги QR-код ёки фискал рақамлар «Soliq» мобил иловасига киритилади ва қайтарилган пул истеъмолчининг ҳисобида йиғилиб боради.

 

Таъкидлаш лозим, айрим тоифадаги фуқаролар 1 фоиз миқдордаги кешбек ўрнига, 12 фоиз ҚҚС суммасини қайтариб олиши мумкин. Бунда улар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган бўлиши лозим.

 

Шу пайтгача рўйхатда турган шахсларга қуйидаги маҳсулотларни сотиб олганда 12 фоизлик ҚҚС қайтариб берилар эди:

▪️ Қўй гўшти;

▪️ Парранда гўшти;

▪️ Мол гўшти;

▪️ Тухум;

▪️ Ўсимлик ёғи.

 

Эндиликда уларнинг сони яна 4 тага кўпайди:

▪️ Ун;

▪️ Шакар;

▪️ Дори воситалари;

▪️ Тиббий хизматлар.

 

ҚҚС суммасини қайтариб олиши учун «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган истеъмолчи «Soliq» иловасини юклаб олиб, Face ID ёрдамида рўйхатдан ўтади. Кейин иловада харид чекининг QR-кодини сканерлайди. Улар «Ижтимоий кешбек»ни «Кешбек ва имтиёзлар» бўлимида кузатиб бориши мумкин.

 

Маълумот учун, «Ягона реестри»га киритилган фуқаролар 12 фоизли ҚҚСни қайтариб олишда қуйидагиларни ҳисобга олиши шарт:

▫️ харид қилинган товар ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар рўйхатига киритилганлиги;

▫️ харидор «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганлиги;

▫️ тадбиркор ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлиги.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//