Жамият
2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига қаратилган йиғилишда Президент дунёнинг энг руҳлантирувчи “Топ-100” аёли рўйхатига кирган Деновлик Дилором Йўлдошеванинг ишларини эътироф этди. У аёл ногиронлиги бўла туриб, тикув корхонасини очиб, 40 нафар камбағал хотин-қизларни ишли қилди.
“Мана шундай иродали, матонатли инсонларни ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатсак, улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди”, – дейди давлат раҳбари.
Дилором Йўлдошева Президент фармонига мувофиқ, йиғилишда “Мардлик” ордени билан тақдирланди.
Президент 2025 йилда бундай инсонлар ҳақида камида 5 та мотивацион ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олиш муҳимлигини таъкидлади. Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёева зиммасига юклатилди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77821
Жамият
56756
Жамият
55988
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ