Telegram 2024 йилда 15 миллиондан кўпроқ канал ва гуруҳларни блоклади

Сақлаш
10:28 / 13.12.2024 19 0

 

Telegram мессенжери 2024 йилда блокланган каналларга оид статистикасини эълон қилди. Унга кўра, жорий йилда 15,3 миллионта гуруҳ ва каналлар блокланган.

 

Қайд этилишича, қарийб 702 мингта канал болаларга нисбатан жинсий зўравонликка оид материаллар бўлгани учун блокланган, яна 129 мингтаси терроризм билан боғлиқлиги сабаб блокланган.

 

Хабарда таъкидланишича, 2022 йилдан бери терроризм билан боғлиқ 100 миллиондан ортиқ контент ўчирилган.

 

Telegram асосчиси Павел Дуров август ойи охирида Париж аэропортида ҳибсга олинган эди. У мессенжерни етарлича модерация қилмаганликда гумонланмоқда. Жандармерия маълумотларига кўра, бу ва унинг ҳамкорлик қилишдан бош тортиши уни болалар порнографияси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни тарқатишда шерик қилади. Кейинроқ Дуров 5 миллион евро гаров ва ҳафтасига икки марта полиция бўлимига хабар бериш мажбурияти эвазига озод қилинганди.

 

23-центабр куни Дуров Telegram асосли қонуний талабларга жавобан ҳуқуқ-тартибот идораларига қонун бузган шахсларнинг ИП-манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилиши мумкинлигини айтганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//