Ҳафта охирида республика бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда

Сақлаш
15:28 / 12.12.2024 28 0

Ўзгидромет 14–16 декабрь кунлар учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 15 декабрда кечаси 3–8° совуқ, кундузи 0–5° совуқ; 16 декабрда кечаси 10–15° совуқ, кундузи 3–8° совуқ бўлади.

 

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 3° совуқ–2° илиқ, кундузи 3–8° илиқ, 15 декабрда кечаси ва кундузи 0–5° совуқ; 16 декабрда кечаси 8–13° совуқ, кундузи 0–5° совуқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0–5° илиқ, кундузи 7–12° илиқ; 15 декабрда кечаси ва кундузи 3° совуқ–2° илиқ; 16 декабрда кечаси 7–12° совуқ, кундузи 0–5° совуқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 14 декабрда кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ, 15 декабрда кечаси 3–8° совуқ, кундузи 0–5° совуқ; 16 декабрда кечаси 10–15° совуқ, кундузи 3–8° совуқ бўлади.

 

ТошкентСирдарёСамарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 14–15 декабрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20–25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0–5° илиқ, кундузи 7–12° илиқ; 15–декабрда кечаси 0–5° илиқ бўлади, кундузи 3° совуққача пасаяди; 16 декабрда кечаси 7–12° совуқ, кундузи 0–5° совуқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 2–7° илиқ, кундуз 9–14° илиқ; 15 декабрда кечаси 2–7° илиқ бўлади, кундузи 0–2° совуққача пасаяди; 16 декабрда кечаси 3–8° совуқ, кундузи 3° совуқ–2° илиқ бўлади.

 

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади, 15 декабрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ; 15 декабрда кечаси 0–5° илиқ бўлади, кундузи 2° совуққача пасаяди; 16 декабрда кечаси 5–10° совуқ, кундузи 0–5° совуқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14–16 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 15–16 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 14–15 декабрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ; 15 декабрда кечаси ва кундузи 0–5° совуқ; 16 декабрда кечаси 12–17° совуқ, кундузи 7–12° совуқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//